Шогирд ўзининг мураббий устозига деди: - Тарихнинг аввалидан бошлаб инсоният билган ва таниган энг буюк куч-қудрат ҳақида мени хабардор қилсангиз. Сиз ҳам менга ўхшаб ракета ва атом бомбаларнинг куч- қудратини энг буюк деб билсангиз керак а? Таълим бергувчи устози деди: - Эй ўсмир шогирд, бир оз шошилма. Менга савол бериб ўзимдан олдин жавоб берасан-а. Шогирд: - Устоз, мени маъзур тутинг. Мен Сизнинг жавобингизни эшитмоқчийдим. Устоз: - Кел, мен сенга бошқа бир савол берай: ракета ва атом бомбаси қудратлироқми ёки бомбани ясаган ва ракетани учирганларми? Шогирд: - Шубҳасиз, бомбани ясайдиган ва ракетани учирадиганлар улардан кўра кучлироқдирлар!! -