ҚАДРДОН ҲАМШАҲАРЛАР
Сизни кўрмоқ истарам ҳар тонг-наҳор,
Сиз билан суҳбат қурмоққа зору-зор.
Даврангиз кимларни этмас интизор,
Бўлса ҳамки ёзми куз, ё қиш, баҳор,
Сизга эш киши дилида йўқ ғубор,
Қайда сиздек қадрдон ҳамшаҳар бор?
Сўфизода бунда сочган маърифат,
Лутфуллоҳ булоғин кўзлари қат-қат,
Шамшар, Улуғзода барчага ибрат,
Чустий ижоди кўкка чўзганда қад,
Зафар Диёр турар тўлдириб қатор,
Қайда сиздан улуғроқ ҳамшаҳар бор?
Шаҳримиз азал ҳунарманд маскани,
Дунё танир сиз каби тиғ устани,
Меҳмон келар бу санъатни кўргани,
Кўриб дейди: омон бўлсин жон-тани,
Касби-корига садоқатли, донгдор,
Қайда сиздек ҳунарманд ҳамшаҳар бор?
Дўппидўзлик илмидан берган сабоқ,
Дўпписин жи