Хатолар йиғлатди, гуноҳлар эзди.
Биздан шукрона дил, батамом безди.
Шайтон қурғур бутун вужудни кезди.
Қиёмат дегани қанчалик яқин.
Кимнингдир қизини алдаб суйдириб.
Кимнингдир ёрини йўлдан урдириб.
Айшу ишрат сари йўллаб, куйдириб.
Қиёмат дегани қанчалик яқин.
.
Мард эркак зотлари, мўртдек сотилиб.
Хотинга қул бўлиб,қолди,отилиб.
Ота онасидан буткул юз буриб.
Қиёмат дегани қанчалик яқин.
Бир қорин талашган,акалар гирён.
Ёт хотин бир ёну,қондошлар бир ён.
Бу машьум хатога,Роббим ҳам ҳайрон.
Қиёмат дегани қанчалик яқин.
Еган луқмаларнинг,ҳалол поклиги.
Ҳаромдан ҳазарнинг балки йўқлиги.
Қинғир йўллар билан,қорин тўқлиги.
Қиёмат дегани қанчалик яқин
Эй дилим, оғринмай ёзавер, шояд
М