Авто халокат
Пешонамда бор экан,
Бошга тушди фалокат.
Тақдиримга битилган,
Бўлди авто халокат.
Чарчоқдан кўз илиниб,
Уйқу босди кўзимни.
Бетонкага урулдим,
Бошқаролмай ўзимни.
Ҳамма ёрдамга келди,
Хароб эди холатим.
Афсус шунда пант берди,
Тажрибам махоратим.
Машинамда ўнтача,
Қўй қўзилар бор эди.
Ёдимда ўша кеча,
Аҳволим ночор эди.
Ёнимдаги шеригим,
Дод соларди алжираб.
Мен оғриққа чидолмай,
Ётар эдим қалтираб.
Тез ёрдамга оборди,
Кимдир келиб ёнимга.
Шу ОДАМ ёрдамидан,
Ором кирди жонимга.
Ўша куни қўйларни,
Жиян олиб кетибди.
Машинамни олдига,
Анча шикаст етибди.
Таним соғлом минг шукур,
Шеригим ҳам соғ қолди.
Ўша кундан эсталик,
Пешонамда доғ қолди.
Убайдуллох Анвар
28 август 20