Болангизни қарғаманг, Дуо қилинг болани.
“Ит”, “Эшак” деб сўкишга, Ҳаё қилинг болани.
Расуллулоҳ дердилар, Юзларидан ёғиб нур:
“Болалар бу- жаннатнинг Гулу райҳонларидир”.
Бобом дерди: “Болани Сўкмоқ асли эмас эп,
Жаҳлингиз чиқса айтинг: “Нодон” ёки “Хумпар” деб “
Бой бўлгур”, “Кўпайгур”денг Асло деманг “Ўл”, “Лаънат”
Шуни билиб қўйингки, Сўкиниш ҳам бир санъат.
Қанийди пайғамбардай Сўксангиз,қилсам ҳузур.
Ул зот дердилар,сўкса: “бурнинг ерга ишкалгур".
Тилдан чиққан ҳар сўзда, Маърифат,зиё бўлсин,
Ҳатто сўкишингиз ҳам, Яхши бир дуо бўлсин.
Ихлос билан қилинган, Ҳар ниятинг ушалар,
Ҳар сўзга кўкда “Омин!”, Деб турар фаришталар.
“Ит” десангиз,ит бўлиб, Ўзингизни қо