Гул кутмадим, мен сизни кутдим,
Дил ҳижрони,самога тутдим.
Тонг саҳарда,шеъримни битдим,
Соғиндим мен, сизни соғиндим.
Сиз баҳорим,ҳаётда борим,
Булбулдайин,дил интизорим.
Офтоб тафтли,меҳрли зорим,
Соғиндим мен,сизни соғиндим.
Кутмасимдан, меҳмон бўлсангиз,
Ишқ наводан, куйлаб берсангиз.
Гул боғимга, боғбон бўлсангиз,
Соғиндим мен,сизни соғиндим.