Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг фаолиятини
давом эттириш ҳақида нутқ сўзлади
Хабар
10 сентябрь ИА
sof.uz уз интернет сахифасида элон килди: "8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Президентлик вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қўшма мажлисида иштирок этиб, келгусидаги фаолият, мамлакат олдида турган устувор масалалар ҳақида гапирди.
Шавкат Миромонович ўзи нутқида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларни 6 йўналишга ажратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ўта камбағаллар ҳамда ўта бойлар бўлмаслиги бўйича сиёсатни давом эттириш масаласига тўхталди. Биз жамиятнинг ижтимоий табақаланиш даражасини пасайтириш, мамлакатимизда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмаслиги бўйича Ислом Абдуғаниевич томонидан белгилаб берилган сиёсатни қатъий давом эттирамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев".
Изоҳ:
Мирзиёев, аслида Ўзбекистонда худди мана шу иқтисодий сиёсатнинг асосчиларидан ва асосий ижрочиси бўлган. У хатто бир неча тадбиркор ва фермерларни жиноий жавобгарликка торттирган. Бир канчаси шу иқтисодий сиёсат зулмларидан чет давлатларга қочиб қутилишган. Хатто банкдан қарзларини тўлай олмай бир нечаси ўз жонларига қасд қилишга мажбур бўлишган. Бу қандай сиёсат?
Мирзиёев айтаётган сиёсат, хақиқатда бойларни йўқ қилади. Камбағалларни ўлмагудек хаёт кечириб туришларига имкон беради. Бойларни ўта бойиб кетмасликлари учун, хокимлар ва куч органлари уларни халқнинг ижтимоий ва иқтисодий ахволини ўнглаш учун, норасмий мажбурлашади. Хар бир расмий ёки норасмий маросимлар минтақалардаги, давлатга мас, тадбиркорлар қатлами гарданига юклатилади. Хатто давлат номидан бораётган иқтисодий ислохий харакатлардан тортиб, қурилиш ишлари ва хатто байрамларни нишонлаш, бирор расмий мулозимни кутиб олиш ишларигача уларга юклатилаяпти. Мирзиёев шу сиёсатини давом эттиришини эълон қилди.
СССР даврида хам шунга ўхшаган сиёсат юргизилар эди. Лекин улар бир мафкура асосида, очиқ ойдин, давлат сиёсати ва қонун дастурлари асосида бу ишни олиб боришган. Ўзбекистон режими эса, демократия мафкурасини ниқоб қилиб олиб, ўзбошинчалик ва давлат салтанатини суистеъмол қилиш йўли билан бораяпти. Дунё хамжамияти хам бу эркинликларни чеклаш сиёсатига тек қараб туриб олди. Чунки бу сиёсат уларни хам қаноатлантиради. Куфр системаси хам Мирзиёев сингари, камбағалларни бошқариш енгилроқ, уларни ошқозонлари билан аввора қилиш керак деган мантиқдан туриб фикрлашади.
http://www.najot.info/
https://www.facebook.com/najot.info/
https://vk.com/id346445835
http://ok.ru/profile/569184336458