
Фильтр
добавлена сегодня в 09:16
00:51
- Класс!0
добавлена вчера в 19:40
Сергей Лавровнинг RT телеканалига берган интервьюсидан асосий фикрлар
– Мерц ҳарбий харажатлар учун конституциявий чекловларни олиб ташлаб, амалда Германияни урушга тайёрламоқда;– Ғарбнинг Украина орқали Россияга қарши уюштирган уруш режалари барбод бўлди;
– Россия Европага ҳужум қилиши ҳақидаги ғоя — бу аҳмоқона фикр;
– Европа давлатлари Россия ва АҚШ орасида Украина бўйича бошланган музокараларни бузишга ҳаракат қилмоқда;
– Украина олдида Россиянинг виждони тоза, чунки Россия Украинани нейтрал ва ядро қуролисиз давлат сифатида тан олган;
– Можарони ҳал қилувчи қарорлар қабул қилинмаса, "хавфсизлик кафолатлари" Украинани қурол билан таъминлаш учун ишлатилади;
– Украина бизга иттифо
- Класс!0
добавлена вчера в 16:11
Ўзбекистон уран қазиб олиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имкониятига эга
Бу ҳақда "Геоэнергетика Инфо" журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич Sputnik Ўзбекистон билан ўтказилган видеокўприк чоғида маълум қилди.Экспертнинг фикрича, мамлакатда уран захиралари етарли бўлиб, янги конларни ўзлаштириш орқали қазиб олиш ҳажмини ошириш ва жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчилар қаторига чиқиш имконияти мавжуд.
- Класс!0
добавлена вчера в 16:07
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга оид қонун Сенат томонидан маъқулланди
Қонунга кўра, банкларда исломий молия кенгашлари ташкил этилади ва Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилади.Хусусан, исломий банклар томонидан мижозларга сотиладиган товарлар устамаси ҚҚСдан озод қилинади, даромадлар эса солиқ солишда фоизли даромадларга тенглаштирилади.
- Класс!0
добавлена вчера в 15:01
Шавкат Мирзиёевни Исломободда Покистон президенти ва бош вазири кутиб олди
Бугун Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони Асим Мунир, бош вазир Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг I йиғилиши бўлиб ўтади.Эртага Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.
- Класс!0
добавлена вчера в 13:47
Ўзбекистон ўз тарихида илк АЭСни давлат маблағлари ҳисобига қурмоқда
Бу ҳақда “Геоэнергетика Инфо” таҳлилий журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич Sputnik матбуот маркази уланган видеокўприк чоғида маълумот қилди."Нимагадир барча кўрсатувларда АЭС Россия ҳисобидан қурилмоқдами, деб савол беришмоқда. Лекин Ўзбекистон қурилиш учун барча аванс тўловларини амалга оширган ва ҳеч қандай ҳукуматлараро кредит олмаган", — деди муҳаррир.
00:22
- Класс!0
добавлена вчера в 13:40
- Класс!0
добавлена вчера в 12:31
- Класс!0
добавлена вчера в 12:29
АҚШнинг дунёдаги устун мавқега эга давлат сифатидаги имкониятлари тугади — Медведев
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, буни тан олган Трамп жамоасининг айрим вакиллари АҚШнинг узоқ муддатли сиёсатини ўзгарган шароитларга мослаштириш, яъни амалда йўқолиб бораётган глобал устунликка мос йўл тутиш устида иш олиб бормоқда.Бу ҳақда Дмитрий Медведев RIA.ru сайтида чоп этилган муаллифлик мақоласида ёзган.
У, шунингдек, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг "очиқча ўғирланиши" ҳақидаги даъволарни АҚШнинг янада каттароқ мақсади — Ғарбий яримшарни мутлақ назоратга олиш сиёсатининг бир қисми сифатида баҳолади.
- Класс!0
добавлена вчера в 09:04
“Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” янги транспорт йўлаги ташкил этилади
Мазкур йўналишда пилот ташувларини амалга ошириш февраль ойида бошланади, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги.Шунингдек, “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўли лойиҳасини техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун дала-тадқиқотларини бошлашга келишилди.
- Класс!0
добавлена 4 февраля в 17:45
- Класс!0
добавлена 4 февраля в 17:37
00:46
- Класс!1
добавлена 4 февраля в 17:26
- Класс!0
добавлена 4 февраля в 15:24
01:06
- Класс!1
добавлена 4 февраля в 15:21
- Класс!0
добавлена 4 февраля в 15:20
- Класс!0
добавлена 4 февраля в 12:02
Бақтрия даври дурдоналари Англиядан Ўзбекистонга келтирилди
Ислом цивилизацияси маркази фондидан жой олган кўргазмадаги ноёб экспонатлар Помир–Бадахшон тоғларидан Амударё ҳавзаларигача бўлган ҳудудда юзага келган Бақтрия–Марғиёна тарихига оиддир.Тўпламдан соф олтин билагузуклар, нафис тақинчоқлар ва милоддан аввалги IV асрга оид пичоқ қини жой олган.
- Класс!0
добавлена 4 февраля в 09:49
- Класс!1
загрузка
Показать ещёНапишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!