Предыдущая публикация
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Больше информации
  • Главная
  • Увлечения
  • Видео
  • Группы
  • Люди
  • Публикации
  • Игры
  • Подарки
  • Поздравления
  • Помощь
  • русский
Левая колонка
Обложка профиля
Фотография от СИРОЖ ТАГАЕВ

СИРОЖ ТАГАЕВ

Последний визит: вчера 04:41
Фотография от СИРОЖ ТАГАЕВ
Фотография от СИРОЖ ТАГАЕВ
Фотография от СИРОЖ ТАГАЕВ
Фотография от СИРОЖ ТАГАЕВ
Фотография от СИРОЖ ТАГАЕВ
Фильтр
ЗаметкиУвлечения
СИРОЖ ТАГАЕВ
12 мар
Шукр қилинг рўза тутганлар!

Рўза тутмоқ аслида омад
Охиратга чексиз даромад
Рамазонга етдик саломат
Шукр қилинг рўза тутганлар

Осон эмас саҳарда турмоқ
Оч ҳолатда кун бўйи юрмоқ
Мақсадингиз жаннатга кирмоқ
Шукр қилинг рўза тутганлар

Рўзадорга маҳлиё борлиқ
Рўза тутмай юрмоқлик хорлик
Хурсандчилик сизга ифторлик
Шукр қилинг рўза тутганлар

Дунёда бор турли хил касб
Мўминларга рўза муносиб
Кимларгадир қилмади насиб
Шукр қилинг рўза тутганлар

Безатилгай жаннатда боғлар
Қолмагайдур гуноҳдан доғлар
Барпо бўлар савобдан тоғлар
Шукр қилинг рўза тутганлар

Элимиз тинч, юртимиз обод
Ўтганларнинг руҳи бўлсин шод
Қуръон ўқиб қилмоқдамиз ёд
Шукр қилинг рўза тутганлар

Боқоний дер фурсат ғанимат
Рам
СИРОЖ ТАГАЕВ
12 апр 2024
Ёлғиз аёл метин бўлар,
Йиғлаб умри ўтин бўлар,
Ўт қўйманглар у шўрликка...
Бағри ёниб тутун бўлар!

Кўзларида яшайди ёш,
Ўзи қайғу ўзи сирдош,
Аравани ёлғиз тортар...
Кеча кундуз қучиб бардош!

Тўр меники деёлмайди,
Хандон отиб кулолмайди,
Ками кўсти бўлмаса ҳам...
Кўнглини тўқ тутолмайди!

Ташвишлардан елиб толмас,
Рўзғорининг ками қолмас,
Гар билсангиз дилбандининг...
Бир кам деган ғами бўлмас!

Жон беради болам дея,
Зар чопонда юрсин дея,
Ўз умрини қурбон қилиб...
Тахт ясайди фарзанд дея!

Ёлғиз бўлса куни ёлғиз,
Қалби эмас туни ёлғиз,
Ғийбат тошин отаверманг...
Аёл ёлғиз,Тангрим ёлғиз!

Кулган юзин хунук деманг,
Йиғлаб турса тузук деманг,
Дилгинасин билмай туриб...
Қадамини бузуқ деманг!
СИРОЖ ТАГАЕВ
10 апр 2024
Дилда йўқ зарра исён,
Бахтга тўла ҳар бир он.
Азиз дўст-у, қадрдон,
Ҳайт муборак бўлсин!

Кўкдан тушиб фаришта,
Этар дилни саришта.
Шундай ёқимли, ҳуш дам,
Ҳайт муборак бўлсин!

Айтиб гўзал саловат,
Қалбда ширин ҳаловат.
Унутилмас гўзал вақт,
Ҳайт муборак бўлсин!

Зикр қилиб тилларда,
Шукр этинг дилларда.
Шундай ёруғ кунларда,
Ҳайт муборак бўлсин!

Қилмай сира нидолар,
Кўкка этинг дуолар.
Эй, мусулмон биродар,
Ҳайт муборак бўлсин!

Айтиб ширин сўзларни,
Кулдиринг ҳар юзларни.
Қутлаб қўяй сизларни,
Ҳайт муборак бўлсин!

Бу - умрнинг ҳуш дами,
Кўнгилларнинг малҳами.
Мусулмонлар байрами,
Ҳайт муборак бўлсин!
СИРОЖ ТАГАЕВ
23 мая 2023
Оллох берган кандини урсин
Аммо банда хаддида турсин
Элдан бахо олмасин бир кун
Курмаганни, кургани курсин
Сувга тулиб колса ариги
Тилло булиб колса таъриги
Унутади эски чоригин
Курмаганни, кургани курсин
Рахми келмас калби вайронга
Ут койгиси келар жахонга
Кунгли мойил турли жанонга
Курмаганни, кургани курсин
Отасига килар насихат
Онасига килар ваъсият
Учраганга берар аъзият
КУРМАГАННИ, КУРГАНИ КУРСИН!
СИРОЖ ТАГАЕВ
5 мая 2023
СИНГгИЛЛАРИМ

Бахтингизни кўриб,
қувонар
кўзим,
Бир-биридан гўзал,
Атиргулларим.
Сизга ака бўлиб, айтай
бир
сўзим,
Ўзингизни асранг, жон
Сингилларим!

Учраган кас сизни уза
олмасин,
Ширин хаёлингиз буза
олмасин,
Сизга ҳатто қўлин чўза
олмасин,
Ўзингизни асранг, жон
Сингилларим!

Сиз кимнингдир бахти,
ҳалол хасмисиз,
Тоза туйғуларнинг азал
асли сиз,
Бибихонимларнинг зоти,
наслисиз,
Ўзингизни асранг, жон
Сингилларим!

Ошиқлар ўнгингиз-
сўлингиздадир,
Гоҳо яхши-ёмон
йўлингиздадир,
Бизнинг ҳам оримиз
қўлингиздадир,
Ўзингизни асранг, жон
Сингилларим!

Юрманг маломатнинг зил
тоши билан,
Яшнанг эзгуликнинг
қуёши
билан,
Ўтган момоларнинг
бардоши билан,
Ўзинг
На этом пока всё
Войдите в ОК, чтобы посмотреть всю ленту

968

  • Xayrullo Nazarov1976
  • Шарипова Марчона
    Шарипова Марчона
    Душанбе
  • Марина Белякова
    Марина Белякова
  • Толибжон Хакимов
    Толибжон Хакимов
  • Misha Mish

  • Бесплатная открытка бокал, елка, рука, пожелание, пусть сбудется все то, о чем мы молчим

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.

Зарегистрироваться