Пул йиғишга ёшлигизданоқ одатланинг. Бу ишни қанчалик эрта бошласангиз, шунчалик ўйлаган мақсадингизга эрта етасиз. Агар бундай иш қилмаган бўлсангизу, пенсия билан кифояланаман десангиз, унда ўша пенсия ёшингизда нима билан машғул бўлишингизни ҳозирданоқ режалаб қўйинг.
Ичингдаги бир ярамас товуш сенга доим ота-онанг мангу яшайди, тананг ҳам абадий кўркамлигича қолади, деб овоз бериб туради. Ўйлайсизки, сиздаги куч-қувват ҳеч қачон ғойиб бўлмайди деб. Бу, албатта, ақлга тўғри келмайдиган иш. Бир кун келиб кўзгуга қараб, ғариб бир кимсага кўзингиз тушади ва ўшанда ҳозирги гапларимизни ёдга оласиз.
Ҳафта давомида 40 соат вақтингизни ёқимсиз ишда, ёқимсиз одамлар билан ўтказиш учун ҳаёт жудаям қисқалик қилади. Пул муҳим нарса, аммо энг муҳими бахт. Ўзингизга ёқмаган одамлар билан гаплашиш, мантиққа тўғри келмайдиган мажлисвозликлар қилишдек инсонга юк бўладиган ҳеч бир нарса йўқ. Сизга айнан қайси ишда ишлаш ёқади,бу ҳақда бир зум ўтириб ўйланг ва албатта, ўша ишдан бахтингизни изланг. Ишонинг, бу чек-чегараси йўқ лаззатдир.
Анча яшаб қўйиб ортингга, ўтган умр йўлингга назар ташлаганингда йўл қўйилган анча-мунча хатоларга нигоҳинг тушади. Ҳолбуки улардан нари юришинг ҳам мумкин эди. Афсуски, ортга қайтиб бўлмайди ва ҳадеб ўзни айбдор, деб ҳисоблаш ҳам ярамайди. Аммо келажакда хатоларга йўл қўймаслик учун кексаларнинг гапига қулоқ солиш даркор, зеро улар ҳаётнинг турли паст-баландини билишади, шу боис уларда бой ҳаётий тажриба бор.