
|
Аллоҳ Таоло деди:
|
ثُلَّةٌ مِّنَ الْأَوَّلِينَ وَقَلِيلٌ مِّنَ الْآخِرِينَ
|
Аввалгиларидан кўплари, ва охиргиларидан озлари.
|
(Воқиъа: 13-14).
|
Имом Ибн Касир шундай мазмунда ёзади:
|
Бу тафсир ушбу (56--чи) суранинг 13-14 оятларини бирлаштиради. Аллоҳ Таоло айтадики, «(Унга) яқин бўлганларнинг кўпчилиги биринчи авлоддан бўлган кишилар бўлади, фақат кичик бир қисми кейинги авлодлардир". Шарҳловчилар “биринчи” ва “охирги” сўзларига ҳар хил маъно берадилар. Айримлар "биринчиси" деганда аввалги қавмларни назарда тутса, "иккинчиси" эса бу уммат, яъни Муҳаммад Пайғамбарнинг умматларидир, дейишади. Айниқса, Ибн Жарир бу фикрга мойил эди. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига таянган: “Биз охиргимиз, лекин қиёматда биринчи бўламиз”. [Фатҳул-Бори 11/526].
|
Худди шу гапни Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган бошқа бир ҳадис ҳам тасдиқлайди. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Уларнинг кўплари биринчи авлоддан, озлари эса охирги авлодлардандир” ояти нозил бўлгач, Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларига қийин бўлди. Шунда Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Мен умид қиламанки, сизлар жаннат аҳлининг тўртинчи қисми, (ёки) жаннат аҳлининг учдан бир қисми бўласизлар. Йўқ, (Агар Аллоҳ хоҳласа) жаннат аҳлининг ярми бўласиз, қолган ярмини эса унинг аҳли билан баҳам кўрасиз” [Имом Аҳмад 2/391].
|
Аммо Ибн Жарирнинг бу фикри мунозарали ва заифдир, чунки Қуръон матнига кўра, бу уммат бошқа барча умматлардан устун бўлиб, аввалги авлодлар учун имконсиз бўлган энг яхши уммат саналади. Демак, бу умматдан бўлганларнинг кўпчилиги мусулмонлар бўлади.
Қуръоннинг бошқа муфассирлари эса "Ва уларнинг кўплари биринчи авлодлардандирлар" оятида бу Уммат мусулмонларининг биринчи авлодига ишора қилади, ва " улардан бир қанчаси охирги авлоддандир” деганда бу уммат мусулмонларининг охирги авлоди назарда тутилган - дейшади.
|
Абдуллоҳ ал-Мизаний айтадилар: “Мен Ҳасаннинг “Аввалгиларидан кўплари” оятларини ўқиётганини эшитдим. Улар Жаннат неъматларига энг яқин бўлганлардир. Уларнинг кўплари биринчи авлодлардандир деди у ва “Қолагналрдан илгарилаб кетганлари бу умматнинг олдинги авлодларидир" деди ва "Аллоҳим, мени ўнг тарафдагилардан қил!” деди
|
Муҳаммад ибн Сирин айтади: “Улар ҳаммалари шу умматга мансуб бўлишларини айтишган ёки умид қилишган.” Ҳасан ва Ибн Сиринларнинг сўзларидан келиб чиқадики, “биринчи” ва “охирги” авлодлар ҳам шу умматга тегишли. Лекин ҳар қандай умматни аввалгиси охиридан яҳши эканига шубҳа йўқ ва бунга саҳиҳ ҳадисда келганидек: “Сизларнинг энг яхшиларингиз менинг замондошларим, кейин уларга эргашганлар, кейин эса уларга эргашганлардир” .
[Саҳиҳ Бухорий 3651].
|
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим ёмғирга ўхшайди: унинг бошланиши яхшироқми ёки охири ҳеч қачон била олмайсиз”, дедилар. [Имом Аҳмад 4/319]. Бу ҳадисдан келиб чиқадики, бу умматнинг биринчи авлоди ҳам, охирги авлоди ҳам дин учун муҳим, гарчи биринчиси афзал бўлса ҳам. Худди шу нарса биринчи ёмғирга ҳам, кейинги ёмғирга ҳам муҳтож бўлган ўсимликлар учун ҳам амал қилади. Бироқ, биринчи ёмғирга бўлган эҳтиёж энг катта. Ёмғирга ўсимликларни бўлган эҳтиёжи аниқ, чунки уларсиз улар умуман ўсмайди ва уларга эҳтиёж қолмайди.
|
Яна бир ҳадиси шарифда: “Умматимдан бир тоифа кишилар бўладики, улар то қиёматгача ҳақ йўлни тутиб, ғолиб бўлурлар ва уларни суянчсиз қолдирганлар уларга зарар етказмайди”. [Саҳиҳ Бухорий 3116, 3640].
|
Бошқа бир ривоятда: “...То Аллоҳ Таолонинг амри келгунича ва улар ҳақ устида тураверадилар”. [Саҳиҳ Бухорий 3641].
|
Гап шундаки, бу жамоа бошқаларга қараганда кўпроқ ҳурматга сазовор. Ва бу умматдан Аллоҳга яқинлар бошқа умматлардан кўра кўпроқдир. Ва улар дини ва пайғамбарлик мақомлари билан бошқалардан кўра муҳимроқдирлар. Машҳур ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга ҳисоб-китобсиз етмиш минг киши киришларини айтдилар: “Ва ҳар етмиш минг (умматим) билан”. Бошқа ривоятда: “Уларнинг ҳар бири билан етмиш минг (умматим аъзолари)” дейлган.
|
Табароний Абу Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ "Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасмки, Қиёмат Куни сизни зулмат туни ерни ўраб олгани каби ўраб олади. Сўнгра фаришталар: "Нега Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бошқа пайғамбарлардан кўра кўпроқ келдилар?", дейдилар" (Табароний 3455).
|
Тафсир Ибн Касир: "Сура алъ Воқиъа 13-14 оят шарҳлари"
|
Ушбу ўқилганлардан ҳулоса шуки оятдаги "аввалгилари" ва "охиргилари" ҳақида салафлар ўртасида ихтилоф бўлган. Бу оятда кимлар назарда тутилган деган масалада олимлар ўртасида умумий иккита фикр бор:
|
Биринчи фикр шцки: Оятдаги: "аввалги" авлоддан мурод булар аввалги ўтган Пайғамбар алайхисаломларнинг иймон келтирган умматлари бўлиб умумийдир. Ва оятдаги: "охирги" авлоддан мурод бу Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Уммати дейшади.
|
Иккинчи фикр шуки: "Оятдаги: " аввалги" авлоддан мурод бу Ислом Умматини аввалгилари яъни Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бошчилигидаги Саҳобелар Аллоҳ улардан рози бўлсинлвр ва уларга яҳшилик билан эргашган Тобеинлар ва Табақа Тобеинлар (яъний Салафи Солиҳлар) дир. Ва оятдаги "охирги" авлоддан мурод эса Салафи Солиҳлардан кегин келадиган то Қиёматгача яшаб ўтадигвн Умматдир ёки Қиёматга яқин келадиган мусулмон Умматидир.
|
Валлоҳу Аълам.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев