
▪▪▪▪
Анас розияллоҳу анҳу ривояти: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дуо ибодатнинг мағзидир".
Банданинг дуо қилиши унинг ўз Парвардигори олдида кучсиз, қувватсиз эканлиги ва барча нарсалар Уники эканлигини эътироф этишидир. Банда дуо қилиб, ризқи, саломатлиги, неъматлар ёки жазони дафъ қилиш бўлсин, бари Аллоҳдан эканини тан олиши, Унга таслим бўлиб, Унга бўйсунишидир.
Агар инсон Роббисига дуо қилса, куч-қудрат, қувват соҳиби эмаслигини намоён этади. Банданинг ўз ҳожатини Роббисидан илтижо қилиши унинг ҳокисор ва ожиз эеанини билдиришидир.
Зеро, дуо дилдан чиқиб дилга ўтади, дилдаги дуо "убуда" деб, тилдагиси эса "ибодат" деб аталади.
Каъб розияллоҳу анҳу ривояти: Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга деди: "Эй, Мусо, мўминларга айтинг дуо қилганларида (нега бермаяпти деб) мени шоширмасинлар, мени бахил деб ўйламасинлар, мен бахилликни ёмон кўришимни бимайдиларми, қандай қилиб мен бахил бўлишим мумкин. Эй, Мусо мендан катта нарсани сўрашга қўрқма, кичик нарсани сўрашга ор қилма, қўйингга хашак бўлса ҳам сўрайвер. Эй, Мусо мен хантал уруғини ҳам, ундан майдасини ҳам яратдим ва ҳар яратган нарсам менга ҳожатманд бўлишини ҳам билдим. Бандам сўраган нарсани бериш ёҳуд бермасликка қодир эканлигимни билиб туриб, мендан ҳожатини сўраса, сўраган нарсасини берганимда ҳамд айтса, бермаганимда ҳам сано этса, уни (жаннатдаги) ҳамд этувчилар масканига киритаман.
Агар бандам мендан ҳожатини сўрамаса, мен эса унга берсам, унинг (қиёматдаги) ҳисоб-китоби қийин бўлади. Агарда мен бандамга берсам, у эса менга шукр қилмаса, ҳисоб куни уни азоблайман".
Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу деди: "Мен намозларимда Аллоҳдан барча ҳожатларимни, ҳаттоки оилам учун туз ҳам сўрайман".
Ал-Ҳаким Ат-Термизий.
"Ҳадисларнинг биз англаган ва англамаган ҳикматлари" китобидан.
🌱🌱🌱🌱
. "Аллоҳ таоло деди"
------
«Эй Одам фарзанди! Сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган
аҳдингизга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам Ўз аҳдимга вафо қиламан. Мендангина қўрқинглар.
Йўлбошловчисиз тўғри йўлга тушиб бўлмаганидек, жаннатга ҳам амалсиз йўл йўқдир.
Шунингдек, мол машаққатсиз йиғилмайди. Худди шундай ибодатимга ҳам сабр
қилсангизларгина, жаннатга кирасизлар. Аллоҳга нафл ибодатлар билан яқинлашинг. Менинг розилигимни ўзларингиз орангиздаги мисскинлар розилигидан изланг. Уламолар мажлиси орқали раҳматимга рағбатли бўлинг. Чунки раҳматим бир лаҳза ҳам улардан ажралмайди.
Аллоҳ таоло:
«Эй Мусо! Айтаётганларимни эшит. Ҳаққи ростки, ким мискинга такаббурликқилса, Қиёмат кунида уни (зарра ёки майда чумоли) суратида тирилтираман. Кимки мискинга тавозеъли бўлса, дунё ва охиратда у(нинг даражаси)ни кўтараман. Кимки мискинни обрўсизлантириш учун сирини ёйса, Қиёмат кунида уни сири пардаланмаган ҳолда
тирилтираман. Кимки қашшоқни хорласа, бас, у Мени жангга чорлабди. Ким Менга иймон
келтирса, дунё ва охиратда фаришталар у билан қўл бериб сўрашади», деди».
Ҳадиси кудсий
🌱🌱🌱🌱
Ўлим вақт танламас
-----
Шайҳ Саъдий ҳикоя қилади:
- «Бошяланг, оёқяланг бир камбағал киши Куфа шаҳридан Ҳижозга борувчи карвонга қўшилиб, бизга йўлдош бўлди. У кишида дунё молидан ҳеч нарса йўқлигини кўрдим. Пиёда кетар, ҳеч нарсадан ташвиши йўқ эди. Туя устида кетаётган бир бой ҳалиги камбағалга:
- Эй қаландар, қаерга кетяпсан, орқага қайтсанг бўлармиди! Бу олис сафарда, бий саҳрода заҳмат-машаққат чекиб ўлиб кетасан, - деди. Камбағал бойнинг сўзига эътибор бермай, йўлида кетаверди.
- Нахлаи Маҳмуд деган жойига етганимизда бойнинг ажали етиб, ўлди. Пиёда келаётган бояги камбағал бойнинг ёстиғи ёнига келиб, секингина:
- Биз саҳрода қийинчилик чекиб, пиёда йўл босиб ўлмадик, аммо сен нортуя устида роҳатланиб йўл юрсанг ҳам ўлдинг! - деди.
“Кўҳна дунё ривоятлари”
🌱🌱🌱🌱
ФАРЗАНДИ САБАБЛИ ЖАННАТГА КИРУВЧИЛАР.
¤
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Албатта (баъзи) инсонлар жаннатга қўйилиб юксак даражаларга кўтарилади.
У инсон (ажабланиб) сўрайди: Бу нарсалар нима учун? (яъни мен бу нарсаларга амалим етишмайдику?!)
Унга жавоб берилади: Бу нарсалар сенга кечирилишлигингни сўраган фарзандинг сабабли берилди.
(Имом Аҳмад 2/509)
Шарҳ: Фарзандингизга Аллоҳни танитиб, ислом аҳкомларини ўргатиб шундай тарбиялангки охиратда сизни жаннатдаги юксак даражаларга кўтарилишингизга сабабчи бўлсин.
Аммо Аллоҳ сақласин баъзи инсонларни кўрамиз, боласини тили чиқишига сўкинишни ўргатади. Боласини сўкинтириб хурсанд бўлиб ўтиради. Бундай фарзандлар охиратда отасини жаҳаннамдаги пастки табақаларга тушишига сабабчи бўлади.
Аллоҳ таоло бизга ва сизга жаннатга киришимизга сабабчи бўладиган фарзандлар ҳадя этсин.
«НАМОЗ ВА ДУОЛАР»
🌱🌱🌱🌱
Аллоҳнинг муҳаббатига лойиқ бўлмоқ учун ўн икки хислат бўлмоғи лозим:
---------
1.На ёлғон, на рост гапга қасам ичмаслик.
2.Ёлғондан сақланмоқлик.
3.Ваъдасидан қайтмаслик.
4.Махлуққа лаънат айтмаслик.
5.Ҳеч кимни дуойи бад қилмаслик. (Қарғамаслик).
6.Зулм кўрса таҳаммул (сабр ) қилмоқлик.
7.Ҳаромликдан сақланмоқлик.
8.Ўзини ҳеч кимдан улуғ кўрмаслик.
9.Ҳеч кимни хотирини синдирмаслик. (ранжитмаслик)
10. Муридни (шогирдни ) инжитмаслик
11. Қазо келса сабр ва шукр қилмоқлик.
12. Аллоҳ фарзларини бажо келтирмоқлик
🌱🌱🌱🌱
КУЧИНГ ЕТГУНЧА УЙҚУНИ ОЗАЙТИР!
--------
Эҳтиёжсиз уйқуда дунёвий ва ухровий ҳеч фойда йўқ. Уйқу ўлимнинг укасидир. Кечани иҳё этишни (илм, зикр ила бедор ўтказишни) уйқуга алмаштириш ва уйқуни афзал кўришни ҳавойи нафсга тобеъ бўлиш, дея ҳисоблашган.
Саҳл ибн Абдуллоҳ ал-Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар:
“Доимий уйғоқлик тўрт унсурни битиради ва чақиради: сув, тупроқ, ҳаво ва олов. Бу ердан малакут оламига қарайди ва Аллоҳнинг хушнудлигини орзу қилади”.
Шайх Абул Ҳасан ал-Аззоз раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар:
“Бу қуйидаги уч нарса устига бино бўлган:
а) Фақат эҳтиёж сезганда ейиш;
б) фақат уйқу ғолиб келганда ухлаш;
с) зарурат туғилгандагина сўзлаш”.
Ибнул Ҳаворий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки:
а) “молнинг эҳтиёжидан ортиқчасини тарк этиш,
б) эҳтиёждан ортиқча уйқуни тарк қилиш”.
Инчунин, ҳар биридан фақат зарурини олгин. Ана ўшанда Ҳақ таоло зикрида бўласан. Буни ҳам бил, эй биродар!
“Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар” китобидан.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев