
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
.
قَالَ رَسُول الله: "ألا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَمْحُو اللهُ بِهِ الخَطَايَا وَيَرْفَعُ بِهِ الدَّرَجَاتِ ؟"
قَالُوا : بَلَى ، يَا رسولَ اللهِ
قَالَ : "إِسْبَاغُ الوُضُوءِ عَلَى المَكَارِهِ، وَكَثْرَةُ الخُطَا إِلَى المَسَاجِدِ ، وَانْتِظَارُ الصَّلاةِ بَعْدَ الصَّلاةِ فَذلِكُمُ الرِّبَاطُ".
رواه مسلم
– Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Аллоҳ у сабабли гуноҳларни ўчириб ташлайдиган ва даражаларни (улуғ мақому мартабаларга) кўтарадиган амални сизларга айтиб берайми?"
– Саҳобалар: Албатта эй Расулуллоҳ
– Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ёқимсиз – машаққатли ўринларда ҳам таҳоратни мукаммал бажо этиш, масжидларга кўп-кўп қадамлар ташлаб бориш, намоздан сўнг яна (кейинги) намозни интизор бўлиб кутиб туриш, бас, мана шу рибот (жиҳод)дир!».
(Имом Муслим ривоятлари)
☘️☘️
#Ҳадис_383
Имрон ибн Ҳусойн розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мен жаннатга назар солиб, унинг кўпчилик аҳли камбағаллар эканини кўрдим. Сўнгра жаҳаннамга назар солдим ва унга кирадиганларнинг аксарияти аёллар эканини кўрдим”
(Имом Бухорий, имом Муслим, имом Термизий ва имом Аҳмад ривояти).
☘️☘️
#Ҳадис_384
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам айтдилар:
"Намозларнинг энг афзали жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидир. Сизлардан унга қатнашган (кишиларнинг гуноҳлари) албатта мағфират қилинади деб умид қиламан".
(Баззор "Муснади"да ривоят қилган).
☘️☘️
#Ҳадис_385
Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Ашъарийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилганлар тавба этишлари учун кечқурун раҳмат қўлини ёзади. Ва кечаси гуноҳ қилганлар тавба этишлари учун кундузи раҳмат қўлини ёзади. Бу нарса қуёш мағрибдан чиқадиган кунгача давом этади», дедилар. (Қуёш мағрибдан чиқадиган кун–Қиёматдир, яъни қуёш машриқдан чиқар экан, тавба эшиклари очиқдир. Ўки руҳ халқумга етгунича тавба эшиклари очиқдир) дедилар.
(Имом Муслим ривоятлари)
☘️☘️
#Ҳадис_386
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз бирор аѐлга совчи қўймоқчи бўлсангиз, агар унинг никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».
( Абу Довуд, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилишган).
☘️☘️
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади...»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳни зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик билан ўликнинг мисоли кабидир»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Мусо Ашъарий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Раббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлганини ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» деганларида, саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳни зикр қилиш» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев