АҚИЙҚА ВА ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАГА ҚИЛИНАДИГАН НАРСАЛАР ---------- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин.
Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғулом ила ақийқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг»-дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.