Мендан кечолмайди қайғулар, ғамлар,
Бемалол сен кечиб кетганинг каби,
Доғлари ювса ҳам кетмайдимилар.
Қалбимга тўкилган ишқинг гулобин.
Дийдилар соғинчнинг совуғи урган,
Кўнгилнинг кўкарган куртакчалари,
Ҳудди фақат сенга атаб ёзилган.
Ёмғирнинг тўкилган “юракчалари”.
Томирлар зарбидан таралган исм,
Ибодат, дуолар бошида такрор.
Маҳкам суратингни қучоқлаб кўзим,
Қайтмас висоллардан яшар умидвор.
Мендан кечолмайди қайғулар, ғамлар,
Фақир кунларимни кўравераман.
Тешик кўза билан булоқ бошида,
Оллоҳдан мўъжиза сўрайвераман.
Мендан ҳеч кечмайди қайғулар, ғамлар.
Қилни қирқ бўлакка бўлар битта оҳ,
Букилган бўйимга бардошим камар.
Ёғар озорларга қаноат