Барибир кўнгиллар куздаги хазон,
Баҳорми, қаҳратон, нима фарқи бор..
Қанчалар куйганим, билмаслигинг чин,
Етганим бир армон, нима фарқи бор..
Ачиндик, сувсаган майсалар сўлса,
Тўкилдик, юраклар хасратга тўлса,
Нахот битта кўнгил икки бор ўлса,
Ҳоҳ увол, ҳоҳ омон нима фарқи бор..
Жонимиз халакдир дунё кори деб,
Яшадик кимнингдир ғурур ори деб,
Бу кун юз ўгирсак,
Шуда бори деб,
Яхшими ё ёмон нима фарқи бор..
Ўзимдан тонганман,
Руҳим самандар,
Нени пешонамга битмиш ул қадар,
Бир умр чўзилса, хатолар агар,
Дунёми, ё зиндон нима фарқи бор...