ЁШЛИГИМГА ҚАЙТГИМ КЕЛАДИ....
Гохи шундай пайтим келади,
Сизга бир гап айтгим келади,
Қурсин кӯнгилнинг кӯчаси деманг,
Ёшлигимга қайтгим келади.
Дадам сӯзинг тинглагим келар,
Бағрида бир уҳлагим келар,
Қучиб-қучиб йиғлагим келар,
Ёшлигимга қайтгим келади.
Онам ёпган иссиқ Нонларни,
Эслаб дӯст-у қадрдонларни,
Соғиндимда уша онларни,
Ёшлигимга қайтгим келади.
Олислардан чорлар бир нигоҳ,
Қайтолмасам менданми гунох,
Илк севгимга ягона гувоҳ,
Ёшлигимга қайтгим келади.
Умр асли беш кунлик сафо,
Гохи сафо, гохида жафо,
Ташлаб кетган уша бевафо,
Ёшлигимга қайтгим келади.
Сиз хам мендек изилган чоғда,
Кезганмисиз хазонли боғда,
Қӯмсаб Аъзам юраги доғда,
Ёшлигимга қайтгим келади.