📝Аёл...
У жудаям меҳрибон эди. Ҳаммага! Айниқса, турмуш ўртоғига! Унга ўзини фидо қилганди. Қарашларидан муҳаббат ёғиларди. Шу қадар севардики, Хожасининг чизган чизиғидан бир қадам чиқмас эди. Олий маълумотли бўла туриб бир кун ҳам ишламади, аммо эри ортиқча пул бермас, бор-йўғи ойда бир марта, ота-онасини кўриши учун берадигани йўл ҳақи учун етарди. Уйидан қўни-қўнжини тўлдириб қайтар, ўзининг кийим-кечаклари ҳам онасининг гарданида ва бу табиийдек қабул қилинарди. Аммо аёл шунда ҳам бахтли эди. Унга кайфияти яхши бўлса, кулиб, бошқа пайт қўрс муомала қиладиган эридан ортиқча эътибор кутмасди.
Уйлари чинни-чироқ, томорқа ишларини бир ўзи эплар, икки маҳал қозон қайнатар, болаларини