Қиёматда ҳамма одамлар бир жойда тўпланадилар, Ҳофизи каломуллоҳ эса фаришталар билан туради. 💐 Одамлар бир биридан қочади, Ҳофизи каломуллоҳ эса ота-онам қани бошларига тож кийгизсам, деб излайди. 💐 Қуръон сизни жаннатга еткизибгина қўймай, жаннат ичида юқори мақомларга ҳам элтади. Ҳофизи каломуллоҳга " ўқи ва юксалавер, ҳамда шошмай ўқи" деб турадилар. 💐 Қуръонга бепарво бўлаётган киши тиловат қилса, ёғиладиган неъмат-баракотларни тасаввур қилганида эди, бир лаҳза ҳам иккиланиб ўтирмасди. 💐 Каломуллоҳдан бирор нарса ўқий олмаган киши ҳақиқий роҳат ўринларини қўлдан чиқарибди. Аммо ҳали қайта қўлга киритиш фурсати бор! 💐