#ҳилқат. Одам Ато билан Момо Ҳаво яратилгач, Одамдан: “Ҳавони севасанми?”, деб сўралибди. Шунда у дарров: “Ҳа”, деб жавоб берибди. Момо Ҳаводан сўралган экан, у: “Йўқ”, депти. Аммо юрагидаги муҳаббат Одам Атоникига қараганида бир неча баробар кўп экан. Аллоҳ таолонинг иродаси ва ҳикмати ила икковлари ер юзига индирилиб, бир неча кун бир бирларини қидириб топишишгач, Одам Ҳавога: “Қаерларда эдинг? Мен сени кундузлари қидирдим”, депти. Шунда Ҳаво: “Мен эса сизни кундузлари ҳам, кечалари ҳам қидирдим”, деган экан. Шундан хулоса қилиб айтамизки, меҳр муҳаббат борасида аёл эркакка нисбатан пешқадамдир. Бу эса аёллик хусусияти ва шу билан бирга мислсиз фазилатдир. Суъад Фотиҳ аёлларг
Аёл Ал-Жабр (математика) фанининг асосчиси, Ал-Хоразмийдан аёл ҳақида сўралганда, шундай жавоб берган экан: Агар аёл киши диндор бўлса, у бирга тенгдир. = 1 Агар чирой соҳиби бўлса, бирга битта сифр қўшилади. = 10 Агар мулк соҳиби бўлса, бирга яна битта сифр қўшилади. = 100 Агар насаб эгаси бўлса, бирга яна битта сифр қўшилади. =1000 Агар бир (дин) ўртадан кетса, фақатгина сифрлар қолади холос. Бас аёл диндор ва ахлоқли бўлсин. Агар аёлни дини бўлмаса, қолган ҳамма нарсаси сифрдир! https://t.me/islomiy_tushunchalar