«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗА»
Бошқачасиз, қадрингиз бўлак,
Хажрингизда ўртанар юрак,
Қайлардасиз? Бермайсиз дарак,
Изламасам, изламайсиза?
Келмасам, хеч бўлиб имконим
Қийналиблар кетар бу жоним,
Менга азиз бўлган инсоним,
Боролмасам, йиғламайсиза?
Дийдор ширин, дейдилар ахир,
Бу аразу гиналар тахир,
Дилдан сухбат қурайликда бир,
Ғаниматмиз, ўйламайсиза?
Вақтимизни кетказмай увол,
Кўришайлик, келмаса малол,
Ранжитмасин, сизни бу савол,
Эсламасам, эсламайсиза?