Ўзинг жуфт яратдинг, жуфт юрсин доим,
Бир - бирин десинлар - «Қуёшим - Ойим»
Дилдаги ўтинчим тингла Худойим,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин..!
Майли соч оқарсин, киприк
қошгача,
Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача....
Барибир покиза турмуш бошқача,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин..!
Айрилиқ дилларга ғам-кайғу солар,
Мехр ва оқибат буткул йўқолар.
Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар.
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин..!
Эй Аллоҳ! Йўл кўрсат, қалбларимиз оч...
Яхшилик, диёнат уруғини соч.
Эркаксан, аёлсан
жохилликдан қоч,
Эркак ҳам, аёл ҳам ёлғиз қолмасин..!
Ёлғизлик-қаритиб эрта сўлдирар,
Ёлғизлик-дилларни дардга тулдирар.
Ёлғизлик-инсонни эрта ўлдирар,
Эркак ҳам,