_ Қайтар дунё..!
_Мағрур бўлма эй одам,
_Кибр бошни ейдилар.
_Босилган ҳар бир қадам,
_Қайтар дунё дейдилар.
_Ўйлаб гапир ҳар сўзни,
_Ўйин қилма ҳеч қизни.
_Сирин сотсанг ҳар дўстни,
_Қайтар дунё дейдилар.
_Омад келса тақдирдан,
_Нон узиб бер тандирдан.
_Ночор қолсанг фақирдан,
_Қайтар дунё дейдилар.
_Отанг ҳурматини бил,
_Онанг бўлса шукр қил.
_Ердан паст бўлма бахил,
_Қайтар дунё дейдилар.
_Саждага топ имконинг,
_Жаннат бўлсин маконинг.
_Ҳар нафасинг ҳар онинг,
_Қайтар дунё дейдилар.
_Дуо олгин Онангдан,
_Агар келса қўлингдан.
_Ёмон бўлсанг болангдан,
_Қайтар дунё дейдилар..
_Эҳтиёт бўл нафсингдан,
_Бало келса дастингдан.
_Хотининг ё қизингдан,
_Қайтар дунё дейдилар.
_Аканга меҳр к