Анчадан бери ёзмай қўйибман. Лекин, шу ёзилмаган вақтлар оралиғида қанчадан қанча воқеалар бўлиб ўтмади дейсиз. Дилдош, биласизки, сиз билан бўладиган суҳбатим, кўпинча, қайғуларим ортидан бўларди. Аммо, яқин вақтлар ичида, негадир энг оғир кунларда ҳам жим қолдим...
...ёки менга шундай туюляптими, сукунатим ортиб бораётир, негадир?
Ўйларим, айтар сўзларим жуда кўп, ҳали ҳам қалбимни қийнаб келаётган саволлар бисёр.
Лекин, изтироблар эскириб қолган гўё. Мени ўзининг тубсиз кенгликларига тортқилайверадиган аламли денгизнинг ўрнини - на қайғуси, на қувончи, на кулгуси, на изтироби, умуман, ҳеч бир ҳис мавжуд бўлмаган сукунат кенгликлари эгаллаган. У шундай бир кенгликларки, қалблардаги б