Бу'лмагин к,анчалар покдил, мехрибон,
Кимгадир барибир ёмонсан, ёмон.
Савоб к,илсанг к,адрин билганларга кил,
Бошини силасанг ниш санчар чаён.
Ку'нглин олайин деб чексангда зах,мат,
Ундайлар изингдан излашар ахлат.
Онгсизлар миннатдор бу'лмас х,еч к,ачон,
Х,олва берсанг ту'нг'из айтгайми рах,мат?..
Дид бу'лса ку'нгилни босмайди мог'ор,
У'н икки ой к,албда мавж урар бах,ор.
Бу неъмат к,адрига етар етук зот,
Калтакесакларга гулшан не даркор?..
Эчки молхонада еб турса хашак,
Солмайсанку ахир тагига ту'шак.
Кимдир насих,атга ташнадир, аммо,
Мак,олни бошига урарми эшак?..
/Собир МУСАББИР/