Отам қаттиқ ишлардилар,
Болам рохат курсин деб,
Жонин сира аямасди,
Мени беғам юрсин деб.
Қийин ишни айтмас эди,
Гох кечалар қайтмас эди,
Болам холинг нечук деди,
Мени беғам юрсин деб.
Уйлаб курсам шох эканман,
Эркатой хам шух эканман,
Отамда борку деганман,
Мени беғам юрсин деб.
Ташвишлари мендан ўзга,
Эслаб ёшим тулди кўзга,
Киролмади нечун юзга,
Мени беғам юрсин деб.
Келмас эди ишдан нолиб,
Жуда мағрур худди ғолиб,
Қолмасмиди айтинг толиб,
Мени беғам юрсин деб.
Ота булдим отам холин,
Тушундимку менман золим,
Дерди уғлим мени олим,
Мени беғам юрсин деб.
Соғиндим мен бағрим тилиб,
Нима қилдим фарзанд булиб,
Ғулом Назар кунгли тулиб,
Мени беғам юрсин деб.