СЕНИ СОҒИНДИМ КАЪБАТУЛЛОҲ...
(Назм бўстон)
Аллоҳ, Байтинг насиб этгайсан!
Рухсоринг деб ҳарчанд уриндим,
Сени тавоф қилай бир бора,
Каъбатуллоҳ, сени соғиндим!
Фаришталар бошин эггандир,
Иброҳимнинг қўли теккандир,
Балким тақдиримга битгандир,
Каъбатуллоҳ, сени соғиндим!
Ота-онам бўлсинлар бирга,
Ҳар кечаси айланар нурга,
Алишмасман олтину дурга,
Каъбатуллоҳ, сени соғиндим!
Ғам-ғуссадан этгайсан фориғ,
Шайтон бўлсин бундан-да ориқ,
Яшнаб кетсин бутун бир борлиқ,
Каъбатуллоҳ, сени соғиндим!
Ўткинчидир ҳар нарса – сезиб,
Дунёлардан кетдим-да безиб,
Қилсин зам-зам ичишлик насиб,
Каъбатуллоҳ, сени соғиндим!
Тавоф қилсин сени оёқлар,
Эгилади ҳаттоки тоғлар,
Кечирилсин барча гуноҳлар,
Каъба