Моҳира
— Ҳой, одамлар! Энди нима қиламан? Қизим кўзларини юммаяпти!..
Катта ҳовлида уввос тортиб йиғлаётган Машҳура холанинг юзига кимдир сув сепди.
— Ўзингизни босинг, холажон, домла келсин, бир гапни айтишар…
Қўни-қўшнилар холани суяб, ичкарига олиб киришди.
Домла келиб, майитни кўрди-ю, «У кимгадир илҳақ бўлиб ётибди, яқинларидан кимнидир кўрмаган, ўшани олиб келинглар», деди. Ҳамма Юсуфга унсиз тикилди…
Моҳира қишлоқнинг энг олди қизларидан, сочи тақимини ўпар, гўзал қизнинг йўлини пойлаганлар кўп эди. Нима бўлди-ю, қўшни қишлоқдан Иброҳим деган йигит унга совчи қўйди. Ота-онаси тагли, зотли бўлган Иброҳимга Моҳирани «жойидан тинсин», дея узатиб юборишди. Аммо оиланинг тинчлиги фақат а