ШУКР ҚИЛИНГ!
Эрта тонгда уйғониб, эринибгина юзингизни ювишингиз учун 10 сония кифоя қиларкан, ётоғига михланган, шифтдан бошқа нарса кўрмайдиганлар бор...
Шукр қилинг, биродарим! Оёқ кийим кийишингиз учун оёғингиз бор...
Сизнинг жиғибийрон бўлиб, автобус томон югурганингизни узоқдан ногиронлар аравасида ўтириб кузатиб турган одам бор...
10 соат ухлаб, ишхонада эснаб ўтираркансиз, касал фарзандининг бошида тонггача мижжа қоқмай, яна дорига пул топиш учун ишга чиққан оталар бор...
Онангиз олдингизга қўйган таомга бурун жийираркансиз, бозор расталарида сочилиб ётган чириган сабзавотларни йиғиб юрган ОНАлар бор...
☝️Исён қилманг, қадрдоним!
Онасизлар бор... отасизлар бор... неъматлар қий