Хизмат тақозоси билан тўй маросимларидан бирида дастурхон атрофида ёшлари 80-дан ўтган бир мўйсафид билан ёнма-ён ўтириб қолдик. Дастурхонга биринчи овқат тортилди, у ёқ, бу ёқдан суҳбатлашиб ўтирдик оқсоқол билан. Отахон даврадагилар билан ибратомуз суҳбатлашиб ўтирарканлар, дастурхондаги ноз-неъматларга қараб-қараб қўярдилар. Орадан пича ўтиб иккинчи таом ҳам тортилди. Паловни аввал отахонга бердик, азбаройи ҳурмат юзасидан. Шу пайт отанинг кўзларида ёш милтиллаётганини пайқаб қолдим. Тоблари қочиб қолдимикин деган фикр билан “Отахон, саломатлигингиз жойидами?” деб сўрадим. Ота эса рўмолчалари билан кўз ёшларини артарканлар, чуқур хўрсиниб қўйдилар ва атрофдагила