✒️ЖАННАТ ПОЙИДАГИ ДУО.
Ўшанда Анқарада эдик. Чиройли автобуслардан бирига чиқишни хоҳлаган Темурбекнинг талаби билан, бекатда пойлаб, сариқ автобусга илашиб олдик.
Кун иссиқ бўлгани билан, ичкари муздай. Ҳаво айлантиргич ишлаб турарди.
Бўш ўриндиқларнинг бирига жойлашиб олгач, серсавол ўғлим билан ташқарида липиллаб ўтаётган манзараларни томоша қила бошладик.
- Бу Лени. Кейин Таёга ҳам чиқамиз-а, ойи?
- Хўп.
Таё – ҳаворанг автобус. Яна Гани, Роги ҳам бор. Кореянинг автобуслар ҳақидаги мултфилмини яхши кўрадиган ўғлим Туркияга келганимизда ранг-баранг автобусларга бошлашига кўникиб кетганман.
- Ана Нури қаранг! Такси у. Патни ҳам кўрдим. Полиция машинаси. Ураааа, яшасин! Ана, Харт, Шайн