Агар банда қабрига
қўйилиб, дўстлари орқасига қайтса,
уларни кавуши овозини етгунгача
эшитади. Икки фаришта келиб
ҳузурида ўтириб у қабрдаги кишига:
«Бу киши, яъни Муҳаммад
алайҳиссалом ҳақларида нима
дейсан?», дейишади. Мўмин киши:
«Гувоҳлик бераманки, у зот
Аллоҳнинг қули ва Расулидирлар»,
дейди. Кейин унга: «Дўзахдаги
ўрнингга қара «Дўзахдаги ўрнингга
қара! Аллоҳ уни жаннатдаги ўринга
алмаштирди» деб, унга иккисини ҳам
кўрсатилади. Ва қабрини етмиш газ
кенгайтириб, Қиёмат куни қайта
юборилгунгача мусаффолик
тўлдирилади.
Аммо кофир ё мунофиққа бу
киши, яъни «Муҳаммад
алайҳиссалом ҳақларида нима
дейсан?» дейилса, у: «Билмайман,
одамлар айтган нарсани айтаман»,
дейди.