Аллохим беришидан куймасин...
Чорасиз қолсангиз ташвишда, ғамда,
Кўз ёш тўксангизу, бўлиб аламда,
Дуога қўл очинг ана шу дамда,
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
Бандаси берсаю, таъналар қилса,
Ҳар доим гапириб қалбингиз тилса,
Афсус надоматдан қадрингиз синса,
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
Сабр қилганларга Худо мададкор!
Ҳеч бир одамзотдан бўлманг умидвор,
Бир кун омад берса бўласиз иқрор,
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
Соғликни, бойликни, тож ила тахтни,
Ҳеч ким эришмаган энг гўзал бахтни,
Жойнамоз устида аямай вақтни,
Аллоҳдан сўранг сиз беминнат берар!
Ота онангизга умрлар сўранг,
Борида қадрлаб меҳрга ўранг,
Ҳеч қачон енгилиб ноумид бўлманг,
Аллоҳдан сўранг сиз беминн