🥀💚🥀
Икки қалам қошли деб ёнмоқда дил
Шу икки дилдоримдан узолмам кўнгил
Бирин сочи узун бўлса, бири хипча бел
Однода бир ёр, телеграмда бир ёр.
🥀💚🥀
Бирин лаби кишмиш бўлса, бириси гилос
Бирин кўзи шахло бўлса, бириси чарос
Бири кўнгли бахор бўлса, бириси ёз
Однода бир ёр, телеграмда бир ёр.
🥀💚🥀
Учрашувга чиқинг десам бермас садо
Тушларимга киравериб қилди адо
Жонга ёқар нозларига жон фидо
Однода бир ёр, телеграмда бир ёр.
🥀💚🥀
Бирин юзи сариқ бўлса, бириси оқ
Юрагимга кириб келган бесўроқ
Ошиқ дилим иккисига бирдек муштоқ
Однода бир ёр, телеграмда бир ёр.
🥀💚🥀
Ёндиради қараб бўлмас кўз қирига
Иккиси хам шерикдир кўнглим сирига
Билмай қолдим уйланайин қай бирига