Кимни Сизга ўхшатай Она
Ҳижрон қийнар азоби дилда,
Дийдор балки Қиёмат кунда?
Меҳрингизга зорман, зор яна,
Кимни Сизга ўхшатай Она?
Синови куп дунё ғамхона,
Дардга тўла юрак вайрона,
Соғинганда йиғласам яна,
Кимни Сизга ўхшатай Она?
Хувиллаган ховлимни кезиб,
Хар хонадан сизни ахтариб,
Йўқлигингиз биламан кўниб,
Кимни Сизга ўхшатай Она?
Хаёллардан излаб кўраман,
Унутмайман эслаб юраман,
Эслаганда йиғлаб оламан,
Кимни Сизга ўхшатай Она?
Махсудангиз йиғлади яна,
Соғиндим деб Сизни жон Она,
Беминнатим, мехрибон яна,
Кимни Сизга ўхшатай Она?
🥺🥺🥺🥺🥺🥺🥺🥺🥺