❤ 💓:.........О Т А М ......
Кечаси тушимга кирибди Отам ,
Турибди қаршимда қовоги солиқ.
Тутмагин дегандим қизгинам Мотам,
Ёнингга жонатди яратган Холиқ.
Фарёдинг йўлимга тўсиқ бўляпти ,
Жон қизим йиғлама Отанг ўлган йўқ .
Шайтонлар Атрофда роса куляпти ,
Ранжитма киймагин Отанг учун кўк .
Хамиша Иймоннинг мустахкам бўлсин,
Ўйлагин Жаннатда юрибди Отам.
Йиғлама Аьмолинг савобга тўлсин ,
Тутмагин қизгинам керакмас Мотам.
Забонинг тинмасдан ўқисин Қурьон ,
Садақа эхсондир ўтганлар учун ,
Аллохим буюрган олийдир фармон ,
Ибодат қилмасанг иймонинг нечун ?!
Йиғидан устундир ўқигин намоз ,
Эхсонлар олдимга дастурхон бўлсин.
Яшашга берилган бебахо вақт оз ,
Отангни хотирлаб кўзларинг кулсин !