Қайтинг!
Эй сохтакор муслималар,
Туғёнларга таслималар,
Ечиб бўлмас тилсималар,
Карвонингизга қайтинг.
Ҳар ким ҳидлар бўй эмассиз,
Фаҳшга тортар ўй эмассиз,
Ўтлаб кетманг қўй эмассиз,
Кўрғонингизга қайтинг.
Бўлманг норга ошиқлардан,
Чиқинг ёлғон яшиқлардан,
Юз буринг лоф қўшиқлардан,
Қуръонингизга қайтинг.
Фосихалар йўлин тутманг,
Жаҳаннамни ҳеч унутманг,
Қўйинг ерда қолиб кетманг,
Нарвонингизга қайтинг.
Зиён берманг эр орига,
Ўйнаманг иблис торига,
Осилмангам исён дорига,
Арқонингизга қайтинг.
Мусилмонман деган эрлар
Шижоатсиз ўлик шерлар
Куфр тепган қаро ерлар
Маконингизга қайтинг
Асҳоблардан мерос қолган
Ёвга ўтли жадал солган
Қилич ўйнаб билак толган
Майдонингизга қайтин