Бир ҳаким зотдан: - Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин? - деб сўрадилар. Муборак зот шундай жавоб берибди: - Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг гўзали! - Нимаики бўлса, қабул қиласиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг тўғриси! - Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг қийини! - Яна биттаси бор, барча ишни Аллоҳга топширасиз, кейин сабр қиласиз. Бу эса сабрнинг энг каттасидир..