Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир банда ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч марта: " بِسْمِ اللهِ الَّذِي لا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ " (Бисмиллаҳиллазий лаа ядурру маъасмиҳи шайъун фил арди ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм) деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди», дедилар». (Имом Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилганлар). Дуонинг маъноси: «Унинг исми (зикр қилиниши) билан еру осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ номи ила (паноҳ сўрайман). У ўта эшитувчи ва билувчи Зотдир!».