Қўрқитма юрак
Тунда санчиб қўйдинг ,тўлғониб бироз,
Дунё ишларидан ҳориб қолдингми.
Қалбим тарк этмади хали баҳор ,ёз,
Мендан ҳам аввалроқ қариб қолдингми.
Ҳали ишларим бор қўрқитма юрак,
Қанча юмушларим ётибди чала.
Ҳали фарзандимни уйлашим керак,
Бўйлари бўйимга етибди ,қара.
Ҳануз ризқим ётар қайдадир сочин,
Ҳали ўчоғимда милтирайди чўғ.
Саноқсиз хатолар, гуноҳлар учун,
Ҳали тавба қилиб улгурмадим, йўқ.
Энг яхши шеъримни ёзмадим ҳали,
Энг сўнги имзони қўйганим-ча йуқ.
Дунё балки маккор, ёлғондир майли,
Аммо ҳали ундан тўйганим-ча йўқ.
Орзулар саф тортган йўлимни кутиб,
Ҳали забт этмадим кўринган тоғни.
Ҳали волидамни қўлидан тутиб,
Зиёрат қилмадим Каъбатуллоҳни.
Ҳали ишларим кўп қў