🔥Курсант бўлганлар билади...
"К" ҳарфли мундир
Бир куни елканг оша мундирингга қарайсан ва беихтиёр юлдузчаларга кўзинг тушади. Шунда қачонлардир мана шу юлдузчалар ўрнида "К" ҳарфи турганини эслайсан. Ҳа, бу "К" ҳарфининг йиллари роса машаққатли ўтган, бироқ ўзига яраша шарафли ва ўзига яраша тотли ҳам эди.
Тенгдошларинг тунги клубларда ўйнаб юрган бир пайтда, сен сафда қўшиқ айтиб юрардинг. Кимлардир бир ой хизмат қилиб, кўзлари ёшланганида, сенга тўрт йиллик хизмат ҳам камдек туюларди. Қайсидир "йигит"чалар оёғларига оро бериб юрса, сен ёзнинг чилласида этикда полигонларда чопардинг.
Сени кўрганлар, бу ҳарбий-да, қаҳри қаттиқ, унча-бунча нарсани тушунмайди, дейишарди, бироқ мана шу б