ОНА ва ФАРЗАНД меҳрининг фарқи...
–Ўғлим, агар менинг кўзларим
нурини йўқотса, нима
қиласан?
–Сизни юртимиздаги энг яхши
шифохонога олиб бораман,
онажон.
–Агар мени у ерда
даволай
олишмаса-чи, болам?
–У ҳолда сизни дунёдаги энг
яхши шифохонага олиб
бораман онажон.
–Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим?
–У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон.
–Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним!
–Агар мени кўзларим нурини
йўқотса, нима қилардингиз,
онажон?
–Сенга кўзларимни берардим, болам...!
Жаннат оналар оёғи остидадир.