Идорамиз қулоғи
Раҳбар кети ширинми,
Ёки сассиқ оёғи!?
Айт-чи, қани сирингни,
Идорамиз қулоғи!
Гап ташиш ҳам бир санъат,
Ойнинг ҳам бор-ку доғи.
Барча сенга дер лаънат,
Идорамиз қулоғи!
Сен борки, эъзоздадир,
Раҳбар эчки-улоғи.
Турфа хил пардоздадир
Идорамиз қулоғи!
Тез ўсарсан, унарсан,
Бўлмас сира сўроғи.
Бунчалар зўр ҳунарсан,
Идорамиз қулоғи!
Хоналарда изғийсан,
Гўё ўлик арвоҳи.
Кўзлари ҳам қирғийсан,
Идорамиз қулоғи!
Ким қайда овқат еди,
Кимнинг нечта бузоғи!?
Котиба нима деди,
Идорамиз қулоғи!?
Кимнинг сочи ўсибди,
Кимнинг узун тирноғи!?
Кимнинг жойи тўзибди,
Идорамиз қулоғи!?
Ким қайтмади ярим кеч,
Кимнинг ўчган чироғи!?
Ким рози бўлмайди ҳеч,
Идорамиз қулоғи!?
Тура