📝Эрим тирилиб келди…
— Баъзан инсон бу ҳаётга азоб чекиш, хўрланиб яшаш учун келадими, деб ўйлаб қоламан. Яна тавба қиламан, ўйларимдан ўзим уяламан. Билмадим… Инсон зоти шунчалар ожизки, ҳаётнинг зарбаларига гоҳи кучи етмайди, шундай инсонлар борки, қилган хатоларини тан олмайди. Ҳеч нарса кўрмагандай, билмагандай ҳаётини давом эттиради. Истаса, ҳаётингдан чиқиб кетади, кўнгли тусаса, қайтиб келади. Албатта, уларга изн бермаслик мумкин. Бироқ ўртада фарзандлар бўлса… Давосиз дардга чалингандай бошингни қай деворга уришни билмай қолар экансан.
Ёлғонлар тинкамни қуритди. Эримнинг тириклигига бир ишониб, бир ишонмай, на аза очишимни, на кутаримни билмай яшадим. Ўн беш йил дом-дараксиз кетд