~ ТОПШИРАМИЗ ~
Бир кун келиб тангрим берган,
Омонатни топширамиз.
Қасрга тенг қилиб қурган,
Иморатни топширамиз..
Сўнар кўзнинг порлоқ нури
Синар хатто эрнинг зўри.
Қалбимизда имон пири,
Диёнатни топширамиз..
Ўтиб кетар шоҳлари ҳам,
Оҳу кўзли моҳлари ҳам.
Пушаймондан кўзлари нам,
Хиёнатни топширамиз..
Ичдик гоҳо ҳаромдан туз,
Шерик бўлди бизга беюз.
Қариганда қилиб афсус,
Надоматни топширамиз..
Барчамизга хаёт қизиқ,
Умр бир йўл охир тўсиқ,.
Бир кун тандан ўшал иссиқ ,
Хароратни топширамиз..
Қадаминг бос ўйлаб одам,
Ғанимат бу ўтган хар дам.
Рухимизга тутар деб шам,
Ҳаёлотни топширамиз..