Ох, менинг ортимдан овора онам,
Бир парча юраги минг пора онам.
Хар балони куриб ёруг дунёда,
Тошканни курмаган бечора онам,
Боланг булиб бир бор бошлаб келдимми,
Энди мен хам сенга угил булдимми!...
Гарчи бисотингда "байрам" сузи йук,
Биламан,кутасан сандал тула чуг,
Менда юрак деганларин узи йук:
Менга совга бермаган киз йук бу окшом
Сенга на гул бердим,на ширин калом,
Энди мен хам сенга угилми,онам?..
Дейсан: олисларда омон юрсанг бас,
Ёдингга тушсам гар йуклаб турсанг бас,
Болам,сенга хамма килади хавас...
Ахир,менинг дардим шеър эмас факат,
Мен машхур шоирмас - машхур бешафкат,
Энди мен хам сенга угилманми, айт?.