ТАҚДИРДАН ҚОЧИШ ҚИЙИН
Бир куни Сулаймон алайҳиссалом дўстлари билан ўтирган эди. Шу пайт ўлим фариштаси Азроил алайҳиссалом кириб, ўтирганлардан бирига диққат билан қаради. У одам ҳазрати Азроилнинг бундай қарашидан жуда қўрқиб кетди. Сўнгра Сулаймон алайҳиссаломга:
– Эй Пайғамбарим, менга ёрдам қилинг, ҳозиргина Азроил алайҳиссалом менга жуда қаттиқ тикилиб қаради, жонимни олса керак? – деди.
– Хўш, нима қилай, мендан нима истайсан? – деб сўради ундан ҳазрати Сулаймон.
– Шамолга буюринг, мени бир зумда Ҳиндистонга элтиб ташласин. Шояд шунда Азроил панжасидан қутулиб қолсам…
Сулаймон алайҳиссалом унинг истагини бажо келтирди. Шамолга буюриб, уни Ҳиндистонга