Sh Fayz

Последний визит: 22 сен 2021
Фильтр
576443324571
  • Класс
Десалар ҳам фоний, ўткинчи,
Ҳаёт гўзал, тотдим таъмини:
Онамга мен энг зўр ёрдамчи,
Отажоним эркалар мени.

Кўкда таниш порлайди офтоб,
Юрагимга ўрнашган чақин:
Дўстларимдан афзалдир китоб,
Мактаб менга уйимдан яқин.

Биламан не юмуш қилишни,
Келажакдан нишонаман мен.
Ёқтирмайман катта бўлишни –
Эртакларга ишонаман мен.
Ҳеч кимдан йўқ менинг асло ортиғим,
Шоирлик бобида уқувим камроқ.
Бўлса ҳам бор фақат битта ютуғим –
Бошқалардан кўра кўзларим намроқ!

У қадар серобмас менда иқтидор,
Биров шеърим ўқиб қойилман демас.
Лекин биттагина фазилатим бор –
Дардим сохта эмас, зўраки эмас!

Луғатим бой эмас, тан олай менинг,
Янгилик бўлолмас ўйласам неки...
Аммо хислатим бор ҳарқалай менинг –
Армонларим шахсан юрагимники!

Олмаганман кўпроқ шеърий сабоқдан,
Тартиб ҳам жуда кам тизгинларимга,
Насиба олганман биргина бахтдан –
Ўзим ишонаман ёзганларимга!

Қофия бобида юришмас ишим,
Тафаккур ёлқини йўқдир байтимда.
Фақат бир ютуқдан айланар бошим –
Қалбим таскин топар ёзган пайтимда!

Мен ҳеч ким эмасман назмий оламда,
ЭСТАЛИК УЧУН


Суратга тушмабмиз эсталик учун,
Эсталик қолсин деб битмабмиз хатлар.
Зилдай танасида исмимиз қучиб,
Азият чекмабди улкан дарахтлар.

Юрак шаклидаги варраклар ясаб,
Баҳорга кайфият улашмабмиз биз.
Дийдорнинг тотини кўнглимиз тусаб,
Бир бора, бир бор қўл ушлашмабмиз биз!

Ёмғирда сайр этмоқ завқи бўлакча,
Ёмғирпўш остида бирлашмабмиз ҳам.
Нурабди интизор бўлиб йўлакча,
Ҳатто япроқлардек сирлашмабмиз ҳам.

Ўзимни йўқотиб боряпман жоним,
Тиғласам, қалбимни тинмай тиғладим.
Кеча қаро тунни юзимга босиб,
Мен узоқ йиғладим, узоқ йиғладим.

Севаман дейман мен унсиз, садосиз,
Юракни ичидан емириб толдим.
Ногоҳ ярим тунда ғамга чўкиб тиз,
Битта суратингиз қидириб қолдим.

Суратга тушмаб
На этом пока всё
Войдите в ОК, чтобы посмотреть всю ленту

23

8