Mehrob.uz:
ФОЙДАЛИ ИШ
Бир боланинг қари бувиси бўлиб, у куни билан ҳаммага “Ибодатингни қил”, деб айтаверар экан. Бир куни бувиси ҳовлидаги ўриндиқда мудраб ўтирганида набираси ундан:
- Буви, ухлаяпсизми? – деб сўрабди.
- Йўқ ибодат қиляпман, - деб жавоб берибди бувиси.
- Хуррак отганингизни ўзим эшитдим-ку, қанақасига ибодат қиляпсиз?! – деб кулибди набираси.
- Мен ибодатга куч йиғиш учун ухлаяпман, демак, ибодат қиляпман.
- Унда мен нима қияпман?
- Сен ҳам ибодат қиляпсан. Билмаган нарсани сўраб билиш ҳам ибодат қилиш ҳисобланади.
- Ойим, дадам, бошқалар нима қилишяпти?
- Даданг ишда, ойинг овқат қиляпти, аканг мактабда, демак, улар ҳам ибодат қилишяпти. Умуман, кўзинг кўриб турга