Ажиб қабристон
Қадимда бир қабристон
Мавжуд эди хўп улкан,
Кирган киши ҳайратдан
Ёқасин ушлар экан -
Чунки унда тошларга
Берилмас экан ҳеч зеб,
Ёзилганди «бир, икки...»
«Нари борса уч йил» деб!
Дуч келарди нигоҳлар
Бунда ажиб сирларга -
Жуда ошиб борганда
«Беш йиллик умрлар»га...
... Бир кун бу ҳол сирини
Англаёлмай, бир қатор
Шогирдлар Устозидан
Сўраб кўрдилар такрор:
«Бунча кам яшаганлар,
Гўдакларми бу ерда?»
Устоз ўйчан боқиб-ла
Ажиб сабоғин берди:
«Ёзилмаган бу тошга
Инсоннинг тўлган умри,
Бунда ёзилган фақат
Яхшилик қилган умри!»
Юрак-юракка етиб
Борди Устоз сўзлари,
Кейинги васиятдан
Ёшга тўлди кўзлари:
- Мен ўлсам, - дерди Устоз,
Тош қўйманг зийнату зеб,
Қабримга ёзинг фақат
«